шаблоны joomla

Матни равон
"Ҷашни 35-солагии Истиқлолияти давлатии Ҷумҳурии Тоҷикистонро бо дастовардҳои назаррас истиқбол мегирем"
Печать
PDF

Терроризм ва экстримизмга Қарши кураш

(0 votes, average 0 out of 5)

Бугунги кунда тинчлик осойишталик асосчиси, миллат Пешвоси, Тоҷикистон Ҷумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ёшларнинг турли эктримистик гуруҳларга қӯшилишини олдини олиш учун аниқ йӯлланмалар бериб, миллийлигимизни билиш, миллий қадриятларимизни эъзозлшаш, илмий дунёқарашларни ҷамият орасида тарғиб қилиб, ифротгарлик ва бегонапарастликка, шунингдек экстримизм ва терроризмга қарши юртимиз тинчлиги учун кӯзга кӯринарли натиҷаларни қӯлга киритиб донишмандларча олиб борган сиёсати умумахбори воситалари, ҳусусан радио, телевидение, газета ва ҷурналларда нашр қилинмоқда.

Ёшларимизнинг бир қисми ҳаёт таҷрибаси ва малакаси етарли бӯлмаганлиги сабабли биз учун бегона бӯлган хавфли оқимгарла қӯшилмоқдалар. Ёшларнинг бундай оқимларга қӯшилишининг сабаби ҷаҳон сиёсий вазиятидан бехабарлиги, терроризм ва экстримизмнинг хатарли эканлигини билмаслиги, ишонувчанлиги, тасодифий одамларнинг таъсирида фирибгарлик домига илиниб, мӯмай пул эгаси бӯлиш ва ҳаммасидан ҳам асосийси билимсизлигидир.

Ифродгарлар фуқороларнинг диний ақидаларга ишонишидан террористик ва экстримистик ақидалар билан иҷтимоий вазиятдан устунлик билан фойдаланиб, ҳозирги замон технологияси, мобил телефонлар, интернет воситалари орқали ҷамият ҷойларида, меҳнат муҳоҷирлигида юрганларни ӯзига хос ҳар хил усуллар билан одам ӯлдириш, шафқатсизлик, разиллик сари етаклайдилар.

Бундай гуруҳларга қӯшилмасликни фақатгина ӯқитувчилар ва ота – оналар биргаликда олиб борган таълиму тарбиягина олдини олиши мумкин.

Энг ёмон иллат кишиларнинг ӯз фарзанди тақдирини, келаҷагини фақат ӯқитиувчининг ҳукмига ҳавола қилишидир. Ота – онанинг вазифаси фақат фарзандни дунёга келтириш эмас, балки фарзандига тӯғри тарбия бериб, одобли, ахлоқли ва маърифатпарвар инсон қилиб вояга етказишдирки, зеро ота – оналар фарзандининг камоли учун нафақат вазифадор, балки масъул ва ҷавобгардилар.

Агар ота – оналар бугунги кунда ҷамият олдида, катталар олдида фарзандлари ва ёшлар учун самимий ахлоқли, ғамхӯр сифатида ибрат, намуна бӯлсалар, фарзандлар ва ёшлар ҳам шундай бӯладилар.

Шунингдек ота – оналар ва ӯқитувчиларнинг муқаддас вазифаларидан бири ёшларни илму фандан бахраманд этиб, яхши хулқу атворли шахс сифатида тарбиялашдир.

Шундай тинчу осойишта шароитда яшаб ёшларнинг илм олиши учун интилишлари ӯз келаҷагига ишончи, ӯз оиласи ва ӯз ватанидирки, ифротгарлар тузоғидан қутулишнинг ягона йӯлидир. Шунингдек давлатимиз Раҳбари ӯз нутқларида шундай дедилар: «Ифротгарлик ва хурофатпарастлик ҷаҳолату қоронғуликнинг сарчашмаси бӯлиб миллатга ва тоҷик халқига фақат бадбахтлик олиб келади ва давлат, ҷамият тараққиёти учун ҷиддий хавф тӯғдиради».

Террорист ва экстримистларнинг фирибу найрангларига учмаслик ёшларнинг ӯзига боғлиқ. Ёшларимизга фақатгина дӯстлик, биродарлик, бир – бирини қӯллаш, мукаммал илмли бӯлиш, касб ҳунар, ҳалол меҳнат, келаҷакка орзу умидлар билан қараш ва воқеликни англай олишигина ҷаҳолату қоронғуликдан чиқишига ёрдам бера олади.

Ҳар бир ёш ҷамиятнинг ору номуси йӯлида, бутун куч қувватини юртимизнинг тинчлиги, ободлиги учун йӯналтириб баъзи бир ҳаёт қийинчиликларидан руҳи тушмаслиги керак.

Биз ӯқитувчилар ва ота – оналарнинг вазифаси бир инсонни нотӯғри йӯлдан қайтариш, тӯғри йӯлга юришга ҳидоят қилиш, азиз юртимиз ободлиги учун яхши яшашимиз учун ӯз ҳиссамизни қӯшишдир.

Енгилтакликка йӯл қӯйманг ва баҷарадиган ишингизни ақл тарозуси билан таҳлил қилинг. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бӯлсин. Йӯқолсин терроризм ва экстримизм!

Юлдашева Саида Абдусамадовна

Истиқлол дар расмҳо

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

Бахшҳои сомона

Муовинони Раис

Сомонаҳои расмӣ

Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон
Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон

МИҲД вилояти Суғд
МИҲД вилояти Суғд

Ташрифкунандагон

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterИмрӯз674
mod_vvisit_counterРӯзи гузашта1093
mod_vvisit_counterҲамин ҳафта3773
mod_vvisit_counterҲафтаи гузашта8026
mod_vvisit_counterҲамин моҳ28462
mod_vvisit_counterМоҳи гузашта39289
mod_vvisit_counterҲамагӣ4056947

ИСТИҚЛОЛ

Powered by Joomla CMS.