шаблоны joomla

Матни равон
"Ҷашни 35-солагии Истиқлолияти давлатии Ҷумҳурии Тоҷикистонро бо дастовардҳои назаррас истиқбол мегирем"
Печать
PDF

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

(0 votes, average 0 out of 5)

Тожикистон Республикаси азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ӯлка бӯлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бӯлгани, Ватан тараққиёти йӯлида елкадош бӯлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кӯп қайд этилган.

 

Сӯнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини ӯз таъсири доирасига олиш, «ҳужралар» ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кӯринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ӯтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ӯзини «Ислом давлати» (ИШИД), «Жабҳат ал-Нусра» деб атаб олган террористик ташкилотлар гӯёки ислом равнақи йӯлида курашаётган «мужоҳид биродарлар гуруҳи» экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кӯламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кӯплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар «ҳижрат» қилиш ва «жиҳод» да иштирок этиш даъвосида Сурия ва Ироқ давлатларига бориб, ушбу гуруҳлар сафига қӯшилаётганининг гувоҳи бӯлмоқдамиз. Экстремизм (лотинча сӯздан келиб чиққан бӯлиб, «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш» деган маъноларини англатади) жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бӯлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. Бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. Диний экстремизм-жамият учун анъанавий бӯлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бӯлган ғояларни алдов ва зӯравонлик йӯли билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.

 

 

 

Терроризм-қӯрқитиш ва зӯравонлик ишлатишни англатувчи ижтимоий феномендир. Муайян мақсадларда жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш ва аҳолини кенг қатламларида ваҳима, қӯрқув уйғотиш учун зӯравонлик ишлатиш ҳисобланади.

 

Террорчиликнинг кӯринишлари: қӯрқитиш, даҳшатга солиш орқали мақсадни кӯзлаш, тинч аҳолига тӯсатдан ҳужум қилиш, айбни ҳуқуматга ағдариш, айбдорларни судсиз қатл қилиш, қилмишларга ҳамма жавобгар экани билан оқлаш, бегуноҳларни ажратмаслик (аёллар, ёшлар, қариялар ва ногиронлар), қилмишидан роҳатланиш, ӯзининг ҳақ эканига ишониш.

Қӯшни мусулмон давлатларида юз бераётган ҳодисалар бизни ҳушёрликка чақиради. Дарҳақиқат, ушбу воқеалар ӯз ҳаётимизга, ӯз тақдиримизга ва келажагимизга жиддийроқ қарашимизни тақозо этмоқда. Биз ҳар қандай сохта шиорлар, баландпарвоз даъватлардан кӯра кӯпроқ ақл-идрокка, том маънодаги ислом тафаккурига таяниб иш тутишимиз лозим. Диний экстремизм ва терроризм-биз учун янгилик ҳам, айни пайтда тасодифий ҳам эмас, у йиллар мобайнида ривожланиб, такомиллашиб бораётган мудҳиш ҳодисадир. Ёшларимизни бу ногаҳоний ҳодисалардан, номатлуб гуруҳларга қӯшилишини олдини олиш эса биз катталарнинг асосий вазифамиздир.

Турсуной Дусматова

Шарҳ додан


Защитный код
Нав кардан

Истиқлол дар расмҳо

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

 

МИҲД шаҳри Истиклол МИҲД шаҳри Истиклол

Бахшҳои сомона

Муовинони Раис

Сомонаҳои расмӣ

Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон
Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон

МИҲД вилояти Суғд
МИҲД вилояти Суғд

Ташрифкунандагон

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterИмрӯз573
mod_vvisit_counterРӯзи гузашта1956
mod_vvisit_counterҲамин ҳафта6593
mod_vvisit_counterҲафтаи гузашта6874
mod_vvisit_counterҲамин моҳ23256
mod_vvisit_counterМоҳи гузашта39289
mod_vvisit_counterҲамагӣ4051741

ИСТИҚЛОЛ

Powered by Joomla CMS.