Печать

Ҳизби террористик ҳаракатларга қарши

(0 votes, average 0 out of 5)

«Ислом динининг асл мақсади инсонларни адлу инсоф, шафқату, муҳаббат, тичлигу осойишталик руҳида тарбиялаш бӯлиб, ҳар қандай зӯровонлик, бузғунчилик, қатл ва ғоратни қоралаш бӯлиб, хусусан мусулмонлар орасида бу каби кӯринишлар юз беришига буткул қаршидир»

ЭМОМАЛИ РАҲМОН

Ҳаёт таҷрибалари исботлаб берди-ки, ҳамма давр замонларда шундай инсонлар бӯлишганки икки юзламачилик йӯли билан «обрӯ эътиборли инсонлар » номзодига етиш учун, аввало диндан фойдаланишган (яъни ислом динини ниқоб қилиб олишган ) ҷумладан ҳали мафкуравий ҷиҳатдан тӯлиқ шаклланмаган инсонларга, диний таълим бериш ниқоби остида ҳар хил алдов йӯллар билан уларни онгига қӯпорувчилик ғояларини сингдиришга урунишганлар ва урунишмоқдалар. Улар туфайли инсонлар ӯртасига солинган низо мустаққилликка ҳам, ҷамият тараққиётига ҳам катта ғов бӯлди.

Дин ҳақидаги ғояларимиз бизни миллатимиз учун асрлар оша тарихга эга.

Муқаддас динимизни эзгуликка йӯғрилган даъватларидан хабардормиз, лек ҳизбий ҳаракатлар бӯлган ва бӯлмоқда –ки, баракс «янги қоидалар » билан омма орасига кириб бормоқда. Ислом динини ниқоб қилиб олиб одамларни бир-бирига қарши қӯйиш билан қон тӯкилишига сабабчи бӯлаётган, ӯзини ҳузур ҳаловатини ӯйлаётганлар кам эмас.

Экстремизм ва терроризм тарафдорлари бародаркушлик, қонхӯрликни халқимиз бошига олиб келдики; бу ислом динига тӯғри келадими? Асло- йӯқ.

Бундай инсонларни келаҷаги, дини, миллати, Ватани бӯлмайди.

Шундай экан бизлар аҳиллик ва ҳамҷиҳатликни шиор қилиб, ҳар бир миллат учун, шунингдек дунявий, демократик, ҳуқуқбунёд, Тоҷикистон Ҷумҳурияти унинг тараққиёти илмий, маданий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ривоҷланиши учун, тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат Пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида ёшларимизга, бутун халқимизга тушинтириш ишлари олиб бориб, озод ва обод Она-Ватанимизни кӯз қорачиғидай асрайлик.

Бу ҳар бир инсон учун халқ олдидаги ватанпарварлик бурчидир.

Г. Маматкул қизи

Share